Загрузка
Загрузка
Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатига йўл оладиган таркиби маълум бўлди
Спорт

Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатига йўл оладиган таркиби маълум бўлди

11
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Ўзбекистон миллий терма жамоасининг АҚШдаги йиғин ва мусобақалар учун қайси футболчилар билан йўл олиши маълум қилинди. Хабарларга кўра, жамоа 26 май куни АҚШга жўнаб кетади.

Таркибга маҳаллий чемпионат ва хориж клубларида тўп сураётган футболчилар жалб этилган. Хусусан, ҳимоя чизиғида Англиянинг Manchester City клуби аъзоси Абдуқодир Ҳусанов, ҳужумда эса Туркиянинг İstanbul Başakşehir жамоасида ўйнаётган Элдор Шомуродов ва Аббос Файзуллаев ўрин олган.

Дарвозабонлар рўйхатидан Ўткир Юсупов, Ботирали Эргашев ва Абдувоҳид Неъматов жой олган.

Ҳимоя чизиғига Авазбек Ўлмасалиев, Жаҳонгир Ўрозов, Рустам Ашурматов, Умар Эшмуродов, Абдуқодир Ҳусанов, Абдулла Абдуллаев, Фарруҳ Сайфиев, Ҳожиакбар Алижонов, Шерзод Насруллаев ҳамда Беҳруз Каримов чақирилган.

Ярим ҳимояда Шерзод Эсанов, Одил Ҳамробеков, Акмал Мозговой, Отабек Шукуров, Жамшид Искандеров, Жасур Жалолиддинов, Азиз Ғаниев ва Умарали Раҳмоналиев ҳаракат қилади.

Ҳужум чизиғидан Аббос Файзуллаев, Жалолиддин Машарипов, Достон Ҳамдамов, Остон Ўрунов, Руслан Жиянов, Азиз Амонов, Шерзод Темиров, Игорь Сергеев ва Элдор Шомуродов ўрин олган.

Шунингдек, йиғинда қатнашган бир қатор футболчилар якуний рўйхатга киритилмаган. Улар орасида Владимир Назаров, Муҳаммадрасул Абдумажидов, Диёр Ортиқбоев, Қувондиқ Рўзиев, Нодир Абдураззоқов, Алишер Одилов, Сардор Баҳромов, Ҳусайн Норчаев ва Муҳаммадқодир Ҳамралиев бор.

Эслатиб ўтамиз, Тошкентдаги Бунёдкор стадионида 22 май куни футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоасини 2026 йилги Жаҳон чемпионатига кузатиш маросими бўлиб ўтганди. Минглаб мухлислар, байроқлар, трибуналардан янграган қўшиқлар ва шиорлар — мамлакат ўз тарихида илк бор миллий терма жамоани мундиалга кузатмоқда. Стадионда ҳақиқий футбол байрами муҳити ҳукм сурган эди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...