Загрузка
Загрузка
2026 йилда қанча ўқувчи мактабларни битирди? Президент мактаб битирувчиларини табриклади
Жамият

2026 йилда қанча ўқувчи мактабларни битирди? Президент мактаб битирувчиларини табриклади

5
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев мамлакат мактабларида "сўнгги қўнғироқ" тадбирлари ўтаётгани муносабати билан битирувчиларга табрик йўллади.

Давлат раҳбари жорий йил 472 минг нафар ўғил-қиз мактабни тамомлаб, мустақил ҳаётга қадам қўяётганини таъкидлаган. Шунингдек, илк бор 11 минг нафардан ортиқ битирувчи мактабни олтин ва кумуш медаллар билан якунлаётгани қайд этилган.

Президент битирувчиларни Янги Ўзбекистоннинг таянчи ва Учинчи Ренессанс бунёдкорлари деб атаб, улар учун мамлакатда кенг имкониятлар яратилаётганини билдирган.

Мурожаатда қайд этилишича, ҳозирда мамлакатда 207 та олийгоҳ ва 643 та техникум фаолият юритмоқда. Бу йил 171 нафар ёш дунёнинг етакчи университетларига ўқишга киргани, минглаб битирувчилар эса маҳаллий олий таълим муассасаларига қабул қилингани айтилган.

Шавкат Мирзиёев ёшларга камида битта хорижий тил ва замонавий касбни эгаллаш муҳим эканини таъкидлаб, меҳнат бозорида амалиёт ва натижа асосий талабга айланаётганини билдирган

Президентнинг сўзларига кўра, тадбиркорлик билан шуғулланишни истаган ёшлар учун банклар томонидан 25 триллион сўмлик имтиёзли кредитлар ажратилмоқда. Стартап лойиҳалар учун эса 100 миллион долларлик маблағ тайёрланган.

Шунингдек, йирик ахборот технологиялари компаниялари ҳар йили камида 50 минг нафар битирувчини сунъий интеллект соҳасида ўқитиш ва иш билан таъминлашга тайёр экани маълум қилинган.

Мурожаатда китобхонлик, билим ва замонавий кўникмаларнинг аҳамиятига алоҳида урғу берилган. Давлат раҳбари ёшларга катта мақсадлар қўйиш, ўз устида ишлаш ва ислоҳотлар руҳи билан яшаш бўйича чақириқ қилган.

Президент нутқида ўзбекистонлик ёшлар эришган халқаро ютуқлар ҳам тилга олинди. Хусусан, шахматчи Жавоҳир Синдаров, Нодирбек Абдусатторов ҳамда футболчи Абдуқодир Хусанов мисол қилиб келтирилган.

 

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...