Загрузка
Загрузка
Ўзбекистонда адаптив оптикага эга замонавий тўрт метрли телескоп қурилиши режалаштирилган
Жамият

Ўзбекистонда адаптив оптикага эга замонавий тўрт метрли телескоп қурилиши режалаштирилган

748
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Ўзбекистонда адаптив оптикага эга замонавий тўрт метрли телескоп қурилиши режалаштирилмоқда. Бу ҳақда Астрономия институти директори Шуҳрат Эгамбердиевнинг маълумотларига ҳавола қилган ҳолда Batafsil.uz. мухбири хабар бермоқда.

“Ислом ҳамкорлик ташкилоти астрономик илм-фанни янада юқори даражага кўтариш учун бунга манфаатдор бўлган барча мусулмон мамлакатларида адаптив оптикага эга замонавий тўрт метрли телескоплар ўрнатиш ғоясини қўллаб-қувватлади. Мирзо Улуғбекнинг бу борадаги улкан ютуқларини инобатга олган ҳолда, ушбу телескоплардан бирини Ўзбекистонда ўрнатиш ҳақида қарор қабул қилинди. Унга буюк алломанинг номини бериш режалаштирилди", - деди у Ўзбекистон-24 телеканали эфирида.

Унинг айтишича, ҳозирда томонлар ушбу лойиҳани амалга ошириш бўйича аниқ масалалар устида иш олиб боришмоқда.

Бундан ташқари, Шавкат Мирзиёевнинг жорий йилда Москвага бўладиган ташрифи чоғида Ўзбекистон ва Россия ўртасида космосда ҳамкорлик тўғрисидаги ҳукуматлараро битимни имзолаш режалаштирилган.

Шунингдек, томонлар Ўзбекистоннинг Жиззах вилоятида "Суффа" қўшма радио астрономия обсерваториясининг қурилиш лойиҳаси устида ҳам ишларни давом эттирмоқда. Обсерваторияни истиқболли илмий тадқиқотлар олиб бориш имконини берувчи йирик радиотелескоп билан жиҳозлаш режалаштирилган.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг 

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...