Загрузка
Загрузка
Ўзбекистонда ҳафта давомида ёмғир, совуқ ва қор кутилмоқда
Жамият

Ўзбекистонда ҳафта давомида ёмғир, совуқ ва қор кутилмоқда

62
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz.  10–14 ноябрь кунлари Ўзбекистонда об-ҳаво ўзгариб туради. Айрим ҳудудларда кучли ёмғир ёғиши, тоғли жойларда эса ёмғир қорга айланиши мумкин. «Ўзгидромет» маълумотларига кўра, тунги ҳарорат айрим ҳудудларда 10 даража совуққача пасаяди, ҳафта охирига бориб кундузги ҳарорат кўтарилади.

10 ноябрь куни Қорақалпоғистоннинг айрим жойларида ёмғир ёғиб, қорга айланиши мумкин. Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳам ёмғир, баъзи ҳудудларда кучли ёғингарчилик кутилган. Бу вилоятларда шамол тезлиги 13–18 метр/секундгача кучайиб, чанг-тўзон кузатилиши эҳтимоли бор.

Тошкент, Жиззах, Самарқанд ва Сирдарё вилоятларида 10–11 ноябрь кунлари айрим жойларда ёмғир ёғади. Қашқадарё, Сурхондарё, Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳам шу кунлари ёғингарчилик бўлиши, айрим ҳудудларда кучли ёмғир ёғиши мумкин.

11–14 ноябрь кунлари об-ҳаво яна ўзгаради. Қорақалпоғистон, Хоразм, Бухоро ва Навоий вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди. Марказий, жанубий ва шарқий ҳудудларда эса 11 ноябрь куни айрим жойларда ёмғир ёғиши, 13 ноябрда ҳам ёғингарчилик кузатилиши мумкин. 12 ва 14 ноябрь кунлари аксарият ҳудудларда ёмғир кутилмайди.

Ҳарорат 11–13 ноябрь кунлари пасаяди. Тошкент, Жиззах, Самарқанд ва Сирдарё вилоятларида тунги ҳарорат 0–5 даража илиқ, айрим жойларда 2–7 даража совуқ бўлади. Бухоро ва Навоийда кечалари 0–5 даража совуқ, Навоийнинг шимолида эса 2–7 даража совуқ кузатилади. Қорақалпоғистон ва Хоразмда тунги ҳарорат 2–7 даража совуққача тушади.

14 ноябрга келиб кундузги ҳарорат бироз кўтарилади. Тошкент ва марказий вилоятларда 9–14, Қашқадарё ва Сурхондарёда 12–17, Бухоро ва Навоийда 10–15 даража илиқ бўлиши кутилмоқда.

Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда 10–11, 13 ноябрь кунлари айрим жойларда кучли ёғингарчилик бўлиши мумкин. Ёмғир қорга айланиши ва туман тушиши эҳтимоли бор. Бу ҳудудларда тунги ҳарорат 10 даража совуққача пасайиши, кундузи эса 1–6 даража илиқ бўлиши кутилмоқда.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...