Загрузка
Загрузка
Ўзбекистонда алимент миқдорини яшаш харажатларига қараб белгилаш тизими ишлаб чиқилади
Жамият

Ўзбекистонда алимент миқдорини яшаш харажатларига қараб белгилаш тизими ишлаб чиқилади

43
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Ўзбекистонда вояга етмаган болалар учун алимент миқдорини яшаш харажатларига мувофиқ адолатли белгилаш тизимини жорий этиш режалаштирилмоқда. Бу вазифа Президентнинг 2026 йил 10 ноябрдаги ПФ–242-сон фармони билан тасдиқланган 2027–2031 йилларга мўлжалланган чора-тадбирлар дастурида белгиланган. 

Олдинроқ Ўзбекистонда алиментни ҳисоблашга ёндашувни ўзгартириш таклиф қилинганди ва тўловларни ота-онанинг расмий даромадига боғлаш ўрнига, улар боланинг ёши ва уни боқиш учун зарур бўлган харажатларни ҳисобга олиш масаласи кўриб чиқилаётгани ҳақида Бош вазир ўринбосари - Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси Дилноза Каттахонова Сенатдаги муҳокамада маълум қилганди.

Амалдаги тартибга кўра, ота-она алимент тўлаш масаласини ўзаро келишиб белгилаши мумкин. Агар келишув бўлмаса, суд алиментни тўловчининг ҳар ойлик иш ҳақи ва бошқа даромадидан бир нафар фарзанд учун — тўртдан бир, икки нафар фарзанд учун — учдан бир, уч ва ундан ортиқ фарзанд учун даромадининг ярми миқдорида ундириши мумкин. Суд ота-онанинг моддий ва оилавий аҳволи ҳамда бошқа эътиборга лойиқ ҳолатларни ҳисобга олиб, бу улушларни ўзгартириши мумкин. 

Шунингдек, амалдаги қонунчиликда ҳар бир бола учун ундириладиган алимент миқдори меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 26,5 фоизидан кам бўлмаслиги белгиланган. Агар алимент тўловчининг даромади доимий бўлмаса, ўзгариб турса ёки расмий иш ҳақи бўлмаса, алимент суд томонидан ҳар ой тўланадиган қатъий пул суммасида ҳам белгиланиши мумкин. 

Янги дастурда эса алимент миқдорини боланинг яшаш харажатларига мувофиқ ва адолатли белгилаш тизимини ишлаб чиқиш вазифаси қўйилган. Бу бўйича Президент қарори лойиҳасини 2027 йил июнига қадар тайёрлаш режалаштирилган. Ҳозирча алиментнинг янги миқдори ёки уни ҳисоблаш формуласи белгиланмаган. 

Дастурда аёллар ва болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилишга қаратилган бошқа чоралар ҳам назарда тутилган. Жумладан, ҳимоя ордери, ижтимоий-ҳуқуқий хизматлар ва хавфни эрта аниқлаш механизмларини бирлаштириш, бундай ҳолатлар бўйича мурожаатларни махфий ва тезкор кўриб чиқиш тартибини жорий этиш белгиланган. 

Бундан ташқари, хорижда меҳнат миграциясида бўлган фуқароларнинг фарзандлари учун сифатли таълим олиш ва иқтидорини ривожлантириш тизимини яратиш ҳам режалаштирилган.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...