Ўзбекистонда алиментдан қарзи бўлганларга автомобилдан фойдаланиш тақиқлаш режалаштирилган
Жамият

Ўзбекистонда алиментдан қарзи бўлганларга автомобилдан фойдаланиш тақиқлаш режалаштирилган

545

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Ўзбекистонда алиментдан қарзи бўлганларга автомобилдан фойдаланиш тақиқлаш режалаштирилган. Агар улар бу талаб бузилса, катта жарима   белгиланган. Бу ҳақда мухбиримиз хабар бермоқда. 

Мазкур чора “Алимент қарздорлигини ундириш тартиби такомиллаштирилаётганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун хужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси билан кўзда тутилган.   Лойиҳа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар порталида жамоатчилик муҳокамасига қўйилган.     

Ҳужжатга кўра, агар фуқаро алиментни ўз вақтида тўламаса, қарздорнинг машина ҳайдаш ҳуқуқини вақтинчалик чеклаш тўғрисидаги қарор қабул қилиниши мумкин. Киши қарзларини тўламагунича тақиқ амалда қолади.

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ҳайдовчилик ҳуқуқи чекланган қарздор томонидан трнаспорт воситасини бошқаргани учун БҲМнинг 5 баравари (1 миллион 350 минг сўм) миқдорида янги жарима жорий этилиши режалаштирилган.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг 

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...
18+