Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. Мухбиримиз хабар беришича, Ўзбекистонда ҳар куни ковидга ўтказиладиган таҳлиллар сони 40 мингтагача ошди.
"Бугунги кунда мамлакатда коронавирус учун ҳар куни 30 мингдан 40 мингтагача таҳиллар ўтказилиб, шундан 200-250 таси ижобий чиқмоқда", - дея маълум қилди брифингда коронавирусга қарши кураш Штаби аъзоси Рустам Икромов.
Аввалроқ, Ўзбекистонда ковидни аниқлаш бўйича ўз синов тизими ишлаб чиқилгани маълум бўлди. Biotest-LAB компанияси Тошкент шаҳрида ҳафтасига 100 мингтагача таҳлил тизимларини оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйган.
Бундан ташқари, таҳлил хизматлари хусусий сектор томонидан ҳам таклиф этилмоқда. Давлат томонидан таҳиллар бепул ўтказилади. Бироқ, хусусий клиника ва лабораторияларда таҳлил топшириш қимматга тушади.
Жумладан, ПЗР таҳлили тахминан 250 минг сўм, коронавирусга IgM антитаначалар таҳлили (ўткир шакли)- 150 минг сўм, коронавирусга IgM антитаначалар (сурункали шакли) таҳлили- 150 минг сўмни ташкил етади.
Изоҳлар мавжуд емас