Ўзбекистонда ҳар куни олти киши ЙТҲ қурбонига айланмоқда
Жамият

Ўзбекистонда ҳар куни олти киши ЙТҲ қурбонига айланмоқда

60

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Ўзбекистонда ҳар куни ўртача олти киши йўл-транспорт ҳодисалари қурбонига айланмоқда. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев 9 июль куни бўлиб ўтган йиғилишда таъкидлаб, расмий маълумотларга кўра, Ўзбекистондаги йўлларда ўлим даражаси МДҲ давлатлари орасида энг паст кўрсаткичлардан бири бўлишига қарамай, вазият кескинлигича қолаётганини таъкидлади.

"Афсуски, ҳар тўртинчи бахтсиз ҳодисада бир киши ҳалок бўлмоқда. Бу - бир кунда олти нафар инсоннинг ҳаёти дегани. Бу барчада жиддий хавотир уйғотиши керак," - деди давлат раҳбари.

Унинг таъкидлашича, мамлакатнинг 20 та туман ва шаҳрида авария ҳолатлари юқорилигича қолмоқда. Хусусан, Қизилтепа, Ургут, Пахтачи, Чуст, Бектемир ва бошқа туманларда хавотирли вазият кузатилмоқда.

Шу билан бирга, бир қатор ҳудудларда сўнгги вақтларда бирорта ҳам ўлим ҳолати қайд этилмаган. Мўйноқ, Тахтакўпир, Тўрақўрғон, Оққўрғон туманлари, Оҳангарон, Ширин, Хонобод шаҳарлари шулар жумласидан.

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...