Ўзбекистонда қарздорлар электр тармоғидан узиб қўйилмоқда. Энергетиклар карантин юмшатилган, демак қарзларни тўлаш  лозимлигини  таъкидлашмоқда
Жамият

Ўзбекистонда қарздорлар электр тармоғидан узиб қўйилмоқда. Энергетиклар карантин юмшатилган, демак қарзларни тўлаш лозимлигини таъкидлашмоқда

1717

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. Мухбиримиз хабар беришича, “Ҳудудий электр тармоқлари” қарздорларни электр таъминотидан узиб қўймоқда.

Компаниянинг таъкидлашича, илгари мамлакатдаги эпидемиологик вазиятни юмшатиш учун, яъни карантин даврида ўзбекистонликлар вақтинча электр тармоғидан узилган узиб қўйилгани йўқ.

"Сўнгги кунларда, Республика махсус комиссиясининг қарорига кўра, карантин чораларининг юмшатилганлиги муносабати билан электр энергиясидан фойдаланиш билан боғлиқ қарзларнинг кўпайишини олдини олиш мақсадида қарздор истеъмолчилар тармоқдан узилмоқда", - дея маълум қилмоқда “Ҳудудий электр тармоқлари”.

Компания берган маълумотга қараганда, истеъмолчилар туман бўлимларига боришлари шарт эмас, тўловларни амалга ошириш учун турли хил электрон тўлов тизимларидан фойдаланишлари мумкин. Шунга қарамай, қарздорларнинг оммавий равишда тармоқдан узилиши Тошкентда катта навбатларни келтириб чиқарган. Буни акс этган фотосуратлар бугун ижтимоий тармоқларда эълон қилинди.

"Ҳудудий электр тармоқлари" одамларнинг тўпланишини билан боғлиқ муаммо қисқа вақт ичида бартараф этилганлигини маълум қилган.

Бироқ, қизиқ бир савол пайдо бўлади. Дейлик, Тошкент яна “қизил” ҳудудга ўтказиладиган бўлса, қарздорлар яна узиб қўйиладими ёки улар вақтинча “авф” қилинадими?

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...