Загрузка
Загрузка
Ўзбекистонда қарзларнинг мавжудлигига қарамай, карантин пайтида электроэнергияси ўчирилмайди
Жамият

Ўзбекистонда қарзларнинг мавжудлигига қарамай, карантин пайтида электроэнергияси ўчирилмайди

1924
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. “Ҳудудий электр тармоқлари” компанияси маълумотларига ҳавола қилган ҳолда мухбиримиз хабар беришича, Ўзбекистонда қарзларнинг мавжудлигига қарамай, карантин пайтида электроэнергияси ўчирилмайди. 

Компания вакилларининг таъкидлашича: "Карантин билан боғлиқ вазиятни ҳисобга олган ҳолда, электр энергияси бўйича қарздорлиги бўлган истеъмолчилар электроэнергия билан билан узлуксиз таъминланади. Ушбу чора-тадбирлар эпидемиологик вазиятда аҳолини қўллаб-қувватлашга қаратилгандир”. 

Бундан ташқари, "Ҳудудий электр тармоқлари" компанияси берган маълумотга кўра, истеъмолчилар карантин тугаши биланоқ тўпланган қарзни тўлашлари лозим бўлади. 

Шу кунларда тўлов қилиш истагида бўлган истеъмолчиларга компания уйдан чиқмасдан туриб мамлакатда мавжуд бўлган тўлов тизимлари, шунингдек мобил иловалар орқали тўловни амалга оширишни тавсия қилади. 

Эслатиб ўтамизки, илгарироқ карантин пайтида Ўзбекистонда сув ва иситиш хизматлари учун ўз вақтида амалга оширилмаган тўловлар учун жарима ва пеня ундирилмаслиги маълум бўлган эди. 

Шу билан бирга, Энергетика вазирлиги Юнусобод тумани аҳолиси учун карантин даврида электр энергиясидан фойдаланишнинг базавий меёърни бекор қилишни ҳам кўриб чиқмоқда.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...