Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. 3 октябрдан бошлаб Ўзбекистон ҳудудига совуқ ва нам ҳаво массалари кириб келиши сабабли мамлакат бўйлаб об-ҳаво кескин ўзгаради. Ўзгидромет хизмати хабарига кўра, республика бўйлаб ҳаво ҳарорати пасайиб, ёмғир ёғади, кучли шамол эсади ҳамда баланд тоғли ҳудудларда ёмғир қорга айланади.
Совуқ ҳаво оқими 3 октябрь куни шимолий ҳудудларга, 4–5 октябрь кунлари эса мамлакатнинг қолган барча ҳудудларига тарқалади. Ёмғирлар 3–4 октябрда шимол ва чўл ҳудудларида, 4–5 октябрда эса бошқа вилоятларда кузатилади. Айрим жойларда ёғингарчилик кучли бўлиши мумкин.
Ҳаво ҳарорати кундузи 15–20 даража иссиқ, кечаси 5–10 даража илиқгача пасаяди. Шимолий ҳудудларда эса кундузи 12–17 даража, кечаси 2–7 даража илиқ бўлиши кутилмоқда.
Бундан ташқари, 3–4 октябрь кунлари айрим жойларда шамол тезлиги сониясига 13–18 метрдан 20–22 метргача кучайиб, чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин. 5–6 октябрь кунлари эса баъзи ҳудудларда туман тушиши прогноз қилинмоқда.

Изоҳлар мавжуд емас