Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. Мухбиримиз хабар беришича, Uzbekistan Airports ҳаво транспорти орқали мамлакатга кириб келишнинг батафсил тартибини эълон қилган.
Республика махсус комиссиясининг қарорига мувофиқ, қириш-чиқишнинг қуйидагича тартиби белгиланган:
- «қизил» ва «сариқ» ҳудудлардан Ўзбекистонга келишни режалаштираётган йўловчилар аэропортда рўйхатдан ўтаётганда авиакомпания вакилига CОВИД-19 коронавирус инфекцияси аниқланмаганлиги ҳақидаги ПЗР тестини рус ёки инглиз тилидаги натижасини тақдим этишлари талаб этилади. CОВИД-19 коронавирус инфекцияси учун топширилган натижаси манфий деб топилган ПЗР таҳлил ҳужжати парвоздан олдин 72 соатдан кўп бўлмаган муддатда бўлиши лозим. Натижаси манфий деб топилган ПЗР тест натижаси бўлмаган йўловчи парвозга қўйилмайди;
- Ўзбекистонга кириб келишда йўловчилар тана ҳароратни ўлчовчи махсус ускуналар орқали ўтишлари талаб этилади;
- Ўзбекистонга «қизил» ҳудуд мамлакатларидан кириб келган йўловчилар аэропортнинг учиб келиш терминалида жойлашган паспорт назорати ходимларига CОВИД-19 коронавирус инфексияси учун топширилган ПЗР таҳлил натижаси манфий деб топилган ҳужжатни ва 14 кунлик мажбурий уй карантинига жойлашиш юзасидан тўлдирилган мажбуриятномани тақдим этишлари шарт. Мажбуриятнома Ўзбекистон фуқаролари учун – доимий яшаш манзили бўйича, чет эл фуқаролари учун – вақтинча яшаш манзили бўйича тўлдирилади;
- «сариқ» ҳудуд мамлакатларидан Ўзбекистонга кириб келган йўловчилар аэропортнинг учиб келиш терминалида хизмат вазифасини ўтаётган паспорт назорати ходимларига CОВИД-19 коронавирус инфексияси учун топширилган ПЗР тест натижаси манфий деб топилган ҳужжатни топширишлари талаб этилади. CОВИД-19 инфекцияси учун топширилган ПЗР тест натижаси манфий деб топилган ҳужжат йўловчиларда бўлмаса, улар аэропортда жойлашган намуналар олувчи жойда ўз ҳисобларидан ПЗР тест топширадилар ва 14 кунлик мажбурий уй карантинига жойлашиш юзасидан мажбуриятномани тўлдирадилар. Мажбуриятнома паспорт назорати ходимларига топширилади;
- «яшил» ҳудуд мамлакатларидан кириб келган йўловчиларга нисбатан карантин тартиблари қўлланилмайди (касаллик аломатлари кузатилган йўловчилар бундан мустасно);
- «сариқ» ва «яшил» ҳудудларидан «қизил» ҳудуд мамлакатлари орқали келган транзит йўловчиларга Ўзбекистонга киришга рухсат берилади. Мамлакатга кириб келганда йўловчида CОВИД-19 коронавирус инфексияси учун топширилган ПЗР тест натижаси манфий деб топилган ҳужжат бўлмаса, аэропорт ҳудудида йўловчи ўз ҳисобидан ПЗР таҳлил текширувидан ўтказилади ва 14 кунлик ўзини изоляция қилиш юзасидан мажбуриятномани тўлдиради;
- «қизил» ҳудуд мамлакатларидан «сариқ» ва «яшил» ҳудуд мамлакатлари орқали келган транзит йўловчига Ўзбекистонга киришга рухсат берилади. Мамлакатга кириб келганда йўловчида CОВИД-19 коронавирус инфексияси учун топширилган ПЗР тест натижаси манфий деб топилган ҳужжат бўлмаса, аэропортнинг ўзида йўловчининг ҳисобидан ПЗР текширувидан ўтказилади ва 14 кунлик ўзини изоляция қилиш юзасидан мажбуриятномани тўлдиради. Мажбуриятнома бланки инглиз ёки рус ва ўзбек тилларида бўлиши мумкин;
- келиш терминалида йўловчида иситма ёки CОВИД-19нинг бошқа аломатлари кузатилса, йўловчи Ўзбекистон аэропортларида тиббий кўрикдан ўтказилади. ПЗР тест натижаси мусбат бўлса, йўловчи даволаниш учун касалхонага жойлаштирилади.
Изоҳлар мавжуд емас