Ўзбекистонда автомобиль эгалари янги йиғимлар тўлаши керак бўлади
Жамият

Ўзбекистонда автомобиль эгалари янги йиғимлар тўлаши керак бўлади

1922

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. “Норма” ҳуқуқий портали маълумотларига ҳавола қилган ҳолда мухбиримиз хабар беришича, Ўзбекистонда автомобиль эгалари янги йиғимлар тўлашади. 

Мазкур чора Президентнинг “Электромобиллар ишлаб чиқариш ва улардан фойдаланишни ташкил этишни қўллаб-қувватлаш чоралари тўғрисида”ги қарори лойиҳасида кўзда тутилган.

Ҳужжат доирасида  Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузурида “Яшил иқтисодиётни ривожлантириш” жамғармасини ташкил этиш таклиф қилинмоқда. Бу жамғарманинг фаолият юритиши ҳайдовчилар ҳисобидан ҳам амалга оширилади. 

Хусусан, 2022 йил 1 апрелдан бошлаб Жамғарма маблағларини қуйидаги манбалар ҳисобидан шакллантириш режалаштирилмоқда:

  • ички ёнув двигателининг ҳажми 2 литр ва ундан ортиқ бўлган автотранспорт воситасига эгалик қилиш учун автотранспорт воситасини техник кўрикдан ўтказишда олинадиган  БҲМнинг 2 баравари миқдоридаги тўлов; (таҳририят томонидан шуни   айтмоқчи эдикки, тўлов бир маротабами ёки ҳар-бир техник кўрикдан сўнг олиниши ҳозирса номаълум);

  • чакана савдо тармоғида автомобиль бензини, дизел ёқилғиси сотишда ҳар бир литр учун 15 сўм ҳамда суюлтирилган ва сиқилган газнинг чакана савдо шохобчаларида ҳар бир куб метри  учун 100 сўм миқдорида махсус устама ҳақ ҳисобидан.  

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг 

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...