Ўзбекистонда автомобилга эгалик қилиш учун  йиллик  йиғимни жорий қилиш режалаштирилди. Йиғимни жисмоний ва юридик шахслар тўлашади
Жамият

Ўзбекистонда автомобилга эгалик қилиш учун йиллик йиғимни жорий қилиш режалаштирилди. Йиғимни жисмоний ва юридик шахслар тўлашади

1247

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Ўзбекистонда автомобилга эгалик қилиш учун йиллик йиғимни жорий қилиш режалаштирилди. Молия вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган қарор лойиҳасига ҳавола қилган ҳолда мухбиримиз хабар беришича, йиғимни жисмоний ва юридик шахслар тўлашлари лозим бўлади.

Мазкур ҳужжат билан автотранспорт воситасига эгалик қилиш учун йиллик йиғимдан тушадиган маблағлар ҳисобини юритиш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш белгиланган. Тўлов миқдори транспорт воситаси двигателининг қувватидан келиб чиқиб, Халқ депутатлари маҳаллий кенгашлари томонидан ўрнатилади.

Йиғимни ҳар-бир муайян маъмурий-ҳудудий бирлик аҳолисининг даромад даражасини ҳисобга олган ҳолда кенг жамоатчилик муҳокамаси асосида жорий этиш кўзда тутилган.

Йиллик йиғим бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчилари, шунингдек, ногиронлар учун махсус жиҳозланган транспорт воситаларидан олинмайди.

Агарда ҳужжат тасдиқланса, ҳам жисмоний, ҳам юридик шахслар бўлган автомобиль эгалари ҳар йили бюджетга маълум миқдорда пул тўлашлари лозим бўлади.

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...