Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Ўзбекистонда автомобиллардан фойдаланиш таъқиқланган кунни жорий қилиш режалаштирилмоқда. Ушбу ташаббус Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги томонидан илгари сурилган. Бу ҳақида мухбиримиз хабар бермоқда.
Вазирлик томонидан "Оммавий спортни ривожлантириш ва соғлом турмуш тарзини жорий этишга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисида"ги президент қарорининг лойиҳаси ишлаб чиқилган ва муҳокамага қўйилган. Ҳужжат СОВАЗ порталида жойлаштирилган ва 8 октябрга қадар муҳокама учун очиқ.
22 сентябрь куни ўтказиладиган Халқаро автомобилсиз кунини янги босқичга олиб чиқиш ва кейинги йилдан бошлаб сентябр ойининг ҳар учинчи якшанбасини "автомобилсиз кун"деб эълон қилиш таклиф қилинмоқда.
Шу куни республикада бир кунга транспорт қатнови таъқиқланади. Истисно тариқасида махсус трнанспорт, такси, етказиб бериш хизматлари, тез ёрдам ва жамоат транспортига рухсат қилинади. Хусусий транспортдан ўта зарур ҳолларда фойдаланиш мумкин.
Халқ депутатлари кенгашлари шаҳар ва вилоятларда бошқа вақтларда ҳам "Автомобилсиз кун"ни ўтказиш ҳуқуқига эга бўладилар.
Шунингдек лойиҳада автомобиллар оқими катта бўлган йирик чорраҳаларда ер усти ва ер ости ўтиш жойларини қуриш акс эттирилган. Бу борада светофор ишорасининг алмашишида вақт оралиғи пиёдаларга устуворлик бериши кераклиги кўрсатилган.
Изоҳлар мавжуд емас