Загрузка
Загрузка
Ўзбекистонда айрим аёлларнинг даволаниши учун 22 миллион сўмгача маблағ ажратилади
Жамият

Ўзбекистонда айрим аёлларнинг даволаниши учун 22 миллион сўмгача маблағ ажратилади

19
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz.  Ўзбекистонда "Аёллар дафтари" жамғармаси ҳисобидан эҳтиёжманд хотин-қизларнинг жарроҳлик амалиётисиз даволаниш харажатлари учун 22 миллион сўмгача молиявий ёрдам берилади. Шунингдек, тиббий кўрикдан ўтиш харажатларини қоплаш учун 4,4 миллион сўмгача маблағ ажратиш белгиланди.

Янги тартибга кўра, даволаниш учун ажратиладиган ёрдам миқдори базавий ҳисоблаш миқдорининг (БҲМ) 50 бараваригача, тиббий кўрик харажатлари учун эса 10 бараваригача етади.

Аввал жарроҳлик амалиётлари харажатлари Давлат тиббий суғуртаси шартномасида белгиланган базавий нархлар доирасида қопланган. Янги тартибда эса бемор қайси тиббиёт муассасасида даволанишидан қатъи назар, у тақдим этган шартномада кўрсатилган сумма тўлиқ қоплаб берилиши белгиланган.

Бундан ташқари, туман ва шаҳар штабларига ҳудуд учун ажратилган маблағлар доирасида бошқа эҳтиёжманд оилаларга ҳам тиббий ёрдам кўрсатиш бўйича қарор қабул қилиш ҳуқуқи берилди.

Бу имконият "Ижтимоий ҳимоя ягона реестри"га киритилмаган ва даромади бўйича белгиланган тоифага мос келмайдиган, бироқ камбағалликка тушиб қолиш хавфи мавжуд оилаларга ҳам тааллуқли.

Молиявий ёрдам олиш учун яшаш жойидаги маҳалланинг хотин-қизлар фаолига ариза билан мурожаат қилиш лозим.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...