Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Фарғона шаҳрида жорий йилнинг 26-октябрь куни соат 18:30 атрофида фожеали ҳолат содир бўлди. 24 ёшли шахс "Шакарқишлоқ" маҳалласи ҳудудидаги кўп қаватли уйнинг юқори қаватидан ўзини ташлади.
Ҳодиса жойига тезкор хизматлар етиб борган бўлиб, гувоҳларнинг сўзларига кўра, марҳумнинг ўша пайтдаги аҳволи оғир бўлган. Кейинчалик у вафот этган.
Аниқланишича, марҳум илгари шизофрения руҳий касаллиги сабабли Республика ихтисослаштирилган руҳий саломатлик илмий-амалий тиббиёт марказининг Фарғона вилояти филиалида бир неча маротаба рўйхатда туриб, муолажа ва даволаниш курсларини олиб келган.
Мазкур ҳолат юзасидан Бош прокуратура матбуот котиби Ҳайот Шамсутдинов расмий маълумот тақдим этган.
Унга кўра, ҳозирда марҳумнинг ўлими сабабларини тўлиқ ва холисона аниқлаш мақсадида тегишли суд-тиббий экспертизалари тайинланган.
Айни пайтда Фарғона шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари жадал давом эттирилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Термизда яна бир фуқаро кўп қаватли бинонинг 16 қаватидан ўзини ташлаганди.

Изоҳлар мавжуд емас