Загрузка
Загрузка
Тошкентда йил бошидан буён чиптасиз юрганлар сони рекорд даражада кўпаймоқда
Жамият

Тошкентда йил бошидан буён чиптасиз юрганлар сони рекорд даражада кўпаймоқда

33
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz.    Тошкент шаҳридаги автобусларда йўл ҳақини тўламаган йўловчиларга нисбатан расмийлаштирилаётган маъмурий баённомалар сони сўнгги ойларда сезиларли даражада ошди. Жорий йилнинг бошидан 26 октябрга қадар бўлган даврда қоидабузарликка йўл қўйган жами 134,3 минг нафар йўловчига нисбатан тегишли чоралар кўрилган.

"Тошшаҳартрансхизмат" ахборот хизматининг маълумотларига кўра, август ойида 10 843 та, сентябрда 20 286 та, октябрь ойининг дастлабки 26 кунида эса 21 116 та маъмурий баённома расмийлаштирилган.

Шу тариқа, августга нисбатан сентябрда баённомалар сони 87,1 фоизга ошган бўлса, октябрнинг 26 кунидаги кўрсаткич сентябрь ойидаги тўлиқ ойлик ҳажмдан ҳам 830 тага ўзиб кетган.

Кунлик ўртача кўрсаткичлар ҳам суръат билан ўсиб бормоқда. Агар август ойида кунига ўртача 350 та баённома тузилган бўлса, бу кўрсаткич сентябрда 676 тани, октябрь ойида эса 812 тани ташкил этган.

Мутасаддиларнинг таъкидлашича, баённомалар сонининг кескин ортиши фақатгина қоидабузарликлар кўпайганини англатмайди, балки ўтказилаётган назорат тадбирларининг қамрови кенгайгани ва ҳуқуқбузарликларни аниқлаш имкониятлари оширилгани билан ҳам боғлиқдир.

Амалдаги тартибга кўра, автобусга чиққан заҳоти йўл ҳақини тўлаш ҳар бир йўловчининг бурчи ҳисобланади. Тўлов интизомига риоя қилиш жамоат транспортида тартибни таъминлаш ва тизимнинг барқарор фаолият юритишида муҳим.

Эслатиб ўтамиз,аввалроқ Тошкент автобусларида чиптасиз юрган йўловчилар сони 68 фоизга ошганди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...