Загрузка
Загрузка
Ўзбекистонда қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмаларини имтиёзли асосда сотиб олиш учун платформа ишга туширилди
Жамият

Ўзбекистонда қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмаларини имтиёзли асосда сотиб олиш учун платформа ишга туширилди

495
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. 1 октябрдан бошлаб Ўзбекистонда қайта тикланувчи энергия манбаларидан (ҚТЭМ) фойдаланган ҳолда электр энергияси ишлаб чиқарувчи қурилмаларни имтиёзли сотиб олиш портали ишга туширилган. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги маълумотларига асосланган ҳолда мухбиримиз хабар бермоқда.

Ушбу платформадан фойдаланган ҳолда истеъмолчилар мамлакатимизда ишлаб чиқарилган қуёш панеллари ва қуёш сув иситгичларини 3 йилгача фоизсиз бўлиб бўлиб тўлаш шарти билан харид қилишлари мумкин. Шу билан бирга, қайта тикланувчи энергия қурилмалари нархини тўлиқ тўлаган истеъмолчи харажатларининг бир қисми Жамғарма ҳисобидан қопланади.

Ўрнатилган ҳар бир ускуна учун унинг қувватига қараб 15 миллион сўмгача, ушбу энергия манбаларига асосланган сув иситиш ускуналари учун эса 2 миллион сўмгача компенсация берилади. Бундан ташқари, компенсация ўрнига, ускунани фоизсиз 3 йил давомида қисмларга бўлиб харид қилиш мумкин бўлади.

Масалан, дейлик оила сувни иситиш учун ойига ўртача 195 минг сўм сарфлайди. Агарда 200 литр ҳажмдаги 6 миллион сўмлик қуёш сув иситгичини ўрнатилса, давлатдан 2 миллион сўм компенсация олади. Ойлик харажатларни тежаш орқали сув иситгичи 21 ой ичида ўзини тўлайди.

Агар оила компенсация ўрнига қисмларга бўлиб тўлашни танласа, ойлик тўлов 170 минг сўмни, яъни жорий ойлик харажатларидан ҳам кам суммани ташкил этади ва уч йилдан сўнг иссиқ сув олиш ҳеч қандай харажатларни талаб қилмайди.

Янги тизимнинг яна бир афзаллиги шундаки, одамлар бирон бир идорага ташриф буюришлари шарт эмас. Барча ҳужжатлар ускуналар сотиб олинган жойда расмийлаштирилади.

Ҳозирги вақтда платформа тест режимида ишламоқда, савдо майдончасида таклифларни кенгайтириш бўйича ишлар олиб борилмоқда.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг 

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...
18+