Загрузка
Загрузка
Ўзбекистонда ҳайвонлар учун  мўлжалланган коронавирусга  қарши Россия вакцинасини синаш  режалаштирилмоқда
Жамият

Ўзбекистонда ҳайвонлар учун мўлжалланган коронавирусга қарши Россия вакцинасини синаш режалаштирилмоқда

389
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитасига ҳавола қилган ҳолда мухбиримиз хабар беришича, Ўзбекистонда ҳайвонлар учун мўлжалланган коронавирусга қарши Россия вакцинасини синаш режалаштирилмоқда. 

Гап ҳайвонлар учун COVID-19га қарши биринчи ва бугунги кунда дунёдаги ягона профилактик дори ҳақида гап кетмоқда. Вакцинани оммавий ишлаб чиқариш апрель ойининг охиригача бошланиши мумкин.

Вакцинанинг клиник синовлари 2020 йилнинг октябрь ойида бошланган, препарат итлар, мушуклар, тулкилар ва бошқа ҳайвонларда синовдан ўтган. Ҳайвонларда 100% ҳолларда коронавирусга қарши антитаначалар ҳосил бўлган. Шу тариқа келиб чиққан иммун ҳимоянинг амал қилиш муддати ҳали аниқ белгиланмаган бўлиб, бу масала ўрганилмоқда. Айни пайтда бу кўрсаткич камида олти ойни ташкил этади.

Вакцина аввалом бор, мўйнали ҳайвонлар, ит ва мушукларда коронавирус инфекциясининг олдини олишга мўлжалланган.

Ҳозирда Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси Россия томони билан ушбу препаратнинг Ўзбекистонда синовларини ташкил этиш бўйича музокаралар олиб бормоқда.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...