Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Ўзбекистонда барча харидлар учун кэшбек жорий этилмоқда. Шунингдек, контрафакт ҳақида хабар берганлик учун харидорларга пул тўланади. Бу ҳақда Адлия вазирлиги маълумотларига асосан мухбиримиз хабар қилмоқда.
Бу янгилик 4 октябрь куни имзоланган “Чакана савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасида назорат-касса техникасидан фойдаланишни такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги президент қарорида кўзда тутилган.
Мазкур қарорга кўра, 2022 йилнинг 1 январидан бошлаб:
-
чакана савдо, умумий овқатланиш ва аҳолига маиший хизмат кўрсатиш объектларида харидни амалга ошириб, харид чекини мобиль иловада рўйхатдан ўтказган жисмоний шахсларга ой якуни билан харид суммасининг 1 фоизи қайтарилади.
-
бундан автомобиль сотиб олганлик учун, темир йўл ва авиа чипта хариди, коммунал ва алоқа хизмати учун тўлов, шунингдек, тўлов тизими операторлари орқали тўловни амалга оширганда олинган харид чеклари мустасно;
-
сотиб олувчига чекларни ёки уларга тенглаштирилган ҳужжатларни бермасдан товарларни сотганлик ва хизматлар кўрсатганлик, қалбаки маркировка қўлланилганлиги ёки маркировка мавжуд эмаслиги тўғрисида солиқ органларига махсус дастур орқали хабар берган жисмоний шахсларга ундирилган жариманинг 20 фоизи миқдорида мукофот тўланади.
Изоҳлар мавжуд емас