Загрузка
Загрузка
Ўзбекистонда беш соатда Onix автомобилларига 13.5 мингдан ортиқ  буюртма берилган. Харидорларнинг қарийб ярми олиб-сотар бўлиши мумкин
Жамият

Ўзбекистонда беш соатда Onix автомобилларига 13.5 мингдан ортиқ буюртма берилган. Харидорларнинг қарийб ярми олиб-сотар бўлиши мумкин

467
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Бугун эрталаб соат 9 да Chevrolet Onixга контрактация бошланди. Дастлабки беш соатда 13.5 мингдан ортиқ буюртма берилган. Бироқ, шуниси эътиборлики, харидорларнинг қарийб ярми олиб-сотар бўлиши мумкин. Бу ҳақда мухбиримиз хабар бермоқда.

Харидорлар орасида Onixнинг LTZ Turbo AT комплектацияси оммабоп бўлган. Жами шартномаларнинг 55 фоизи уни сотиб олиш учун тузилган.

Бир кишининг номига икки ёки ундан ортиқ машина сотиб оладиган одамларнинг улуши ҳали ҳам юқори. Бу кўрсаткич 7380 нафар харидор ёки умумий соннинг 45 фоизидан кўпроғини ташкил қилади. Шуни таъкидлаш керакки, осон фойда излаётган "тадбиркорлар" нинг бундай юқори қизиқиши ортиқча талабнинг шаклланишига олиб келади, бу биринчи навбатда ўз эҳтиёжлари учун машина сотиб оладиган оддий истеъмолчиларга муаммолар туғдиради.

"Ишбилармонлар" эмас, балки оддий фуқароларнинг эҳтиёжларини қондириш учун UzAuto Motors устуворлик тизимини жорий қилган бўлиб, унга кўра, автомобиллар биринчи навбатда уларни қайта сотиш учун эмас, балки шахсий фойдаланиш учун сотиб олган харидорларга етказиб берилади.

Агар автомобиллареи қайта сотиш учун харид қилиш ҳолатлари аниқланса, шартнома шартларига мувофиқ, компания автомобилни етказиб бериш муддатини қўшимча 120 кунга оширади. Ушбу чора-тадбирлар харидорларга автомобиллар етказиб бериш муддатини қисқартиради ва аҳоли ўртасидаги талабни қондиради.

“Тузилган шартномаларнинг кўплигига қарамай, амалиёт шуни кўрсатадики, тўлов бўлмаслиги сабабли шартномаларнинг 60%гача бўлган қисми бекор қилинади. Натижада, 7 кундан кейин тўланган шартномалар сонининг сезиларли даражада камайиши ва Chevrolet Onixни етказиб бериш муддатининг қисқариши кутилмоқда”, - дея маълум қилмоқда UzAuto Motors.

Айни пайтда Chevrolet Onix автомобили қуйидаги комплетацияларда буюртма қилиш учун мавжуд:

  • 1,2 МТ соддалаштирилган комплектацияси*– 110 000 000 сўм

  • LS 1,2 МТ комплектацияси – 133 040 000 сўм

  • 1LT 1,2 МТ комплектацияси– 138 400 000 сўм

  • 3LT 1.2 МТ комплектацияси– 141 960 000 сўм

  • LTZ 1,2 Turbo AT комплектацияси– 165 180 000 сўм

Нархлар ҚҚСсиз кўрсатилган.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг 

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...