Загрузка
Загрузка
Ўзбекистонда бир суткада ниқоб ишлаб чиқариш 2,6 миллион донагача кўтарилди, бир ойда  ишлаб  чиқарувчилар сони  9 баробар ошди
Жамият

Ўзбекистонда бир суткада ниқоб ишлаб чиқариш 2,6 миллион донагача кўтарилди, бир ойда ишлаб чиқарувчилар сони 9 баробар ошди

1635
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. Ўзбекистонда март ойида тиббий ниқоблар ишлаб чиқарувчилар сони 9,3 баробарга кўпайиб, 195тага етди. Мухбиримиз хабар қилишича, натижада ушбу маҳсулотларнинг кунлик ишлаб чиқариш ҳажми 2 миллион 640 минг донани ташкил қилмоқда.

"Ўзтекстилсаноат" ОАЖ берган маълумотда айтилишича: "Тиббий халат (комбинезонлар) ишлаб чиқариш кунига 9 мингтани, тиббий дока - 398 минг погон метрни ташкил этмоқда. Уларни ишлаб чиқарадиган корхоналар сони 24тага етди".

Ҳимоя ниқоблари мамлакатнинг деярли барча ҳудудларида ишлаб чиқарилади, ниқобларнинг энг кўп сони Тошкент вилоятида (404 минг дона), Тошкент шаҳрида (283 минг дона) ва Қашқадарё вилоятида (232 минг дона) ишлаб чиқарилади.

Ниқоб ишлаб чиқарувчилар сони бўйича етакчи учликка Бухоро вилояти (28 та корхона), Тошкент (20 та корхона) ва Қашқадарё вилояти (19 та корхона) кирган.

Айни кунларда ниқоб ишлаб чиқаришни кунига 5 миллион донагача ошириш чоралари кўрилмоқда.

Илгарироқ, Batafsil.uz мухбири карантин даврида Ўзбекистонда энг кўп талаб қилинадиган маҳсулот тури қандай ишлаб чиқарилаётгани ва мамлакатимизга қанча ниқоб кераклигини аниқлашга уриниб кўрган эди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...