Загрузка
Загрузка
Ўзбекистонда биринчи синфга қабул қилиш июль-август ойларига кўчирилди
Жамият

Ўзбекистонда биринчи синфга қабул қилиш июль-август ойларига кўчирилди

1612
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. Коронавирус тарқалиши билан боғлиқ вазият туфайли Ўзбекистонда биринчи синфга қабул қилиш июль-август ойларига кўчирилди. Бу ҳақида Batafsil.uz мухбири хабар бермоқда. 

Халқ таълими вазирлиги (ХТВ) берган маълумотга қараганда, ўтган йилларда биринчи синф ўқувчиларини мактабларга қабул қилиш жараёни 1-июндан 31-августгача бўлган муддатда давом этган. Бунинг учун ота-оналар мактабларга бориб, ҳужжат топширган эди. Айни пайтдаги чеклов чоралари ва карантин шароитида буни амалга ошириш мураккаб ҳисобланади.

Шунинг учун, вазирлик пандемия бутунлай бартараф этилгунча биринчи синфга ҳужжатларни қабул қилишни июль-август ойларига ўтказиш бўйича қарор қабул қилган.

Ҳозирги пайтда болаларни биринчи синфга қабул қилишни ташкил этиш бўйича вазирлик ўз таклифларини ишлаб чиқмоқда.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...
18+