Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Мухбиримиз берган хабарга кўра, Ўзбекистонда бундан кейин кўчада қизларга шилқимлик қилганлик учун 15 суткага қамалиш мумкин.
Шавкат Мирзиёев маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексни 41-1-модда (жинсий тегажонлик) билан тўлдирган қонунни имзолаган.
Жинсий тегажонлик-бу шахсга нисбатан бир марта қўпол ёки такрорий, унга номақбул бўлган ва унинг шаъни ва қадр-қимматини камситадиган жинсий характердаги ҳаракатларни содир этишдир. Ушбу ҳаракатлар жинсий мойиллик тусидаги ташқи кўриниш ёки жисмоний кўринишни тавсифлаш, имо-ишоралар ва тегинишларда ифодаланиши мумкин.
Ушбу ҳуқуқбузарлик базавий ҳисоблаш миқдорининг икки бараваридан беш бараваригача (600 мингдан 1,5 миллион сўмгача) жарима солишга ёки беш суткагача маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади.
Биринчи маъмурий жазо қўлланилганидан кейин бир йил мобайнида такроран содир этилган ушбу ҳуқуқбузарлик учун базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан етти бараваригача (1,5 миллион сўмдан 2,1 миллион сўмгача) жарима солинади ёки ўн беш суткагача маъмурий қамоқ тайинланади.
Изоҳлар мавжуд емас