Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. 20–22 ноябрь кунлари Ўзбекистонда асосан қуруқ ва илиқ об-ҳаво кузатилади. Кундузи ҳаво ҳарорати 20–25 даражагача кўтарилади. Айрим ҳудудларда ёмғир, тоғли жойларда эса ёмғир ва қор ёғиши мумкин.
Гидрометеорология хизмати маълумотига кўра, бугун, 20 ноябрь куни мамлакатнинг аксарият ҳудудларида ёғингарчилик кутилмайди. Фақат куннинг иккинчи ярмида Қорақалпоғистоннинг айрим жойларида бироз ёмғир ёғиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 20–25 даража илиқ бўлади.
Шанба куни Самарқанд ва Қашқадарё вилоятларининг айрим ҳудудларида қисқа муддатли ёмғир ёғиши эҳтимоли бор. Тоғли ҳудудларда ҳам 21 ноябрь куни баъзи жойларда ёмғир ва қор кузатилади.
Якшанба куни эса мамлакатнинг шимолий ҳудудларида ёмғир ёғиши мумкин. Қолган ҳудудларда об-ҳаво асосан қуруқ бўлиши кутилмоқда.
21–22 ноябрь кунлари тунда ҳаво ҳарорати 9–14 даража, кундузи эса 20–25 даража илиқ бўлади. Айрим жойларда туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7–12 метр тезликда эсади, баъзи ҳудудларда унинг тезлиги 13–18 метргача кучаяди. Айрим жойларда чангли тўзон кузатилиши эҳтимоли бор.
Тошкент шаҳрида бугун ва дам олиш кунлари ёғингарчилик кутилмайди. Тунда ҳарорат 11–13 даража, кундузи 20–22 даража илиқ бўлади. Шамол шарқдан 3–8 метр тезликда эсади.

Изоҳлар мавжуд емас