Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. 4–6 сентябрь кунлари Ўзбекистонда асосан қуруқ ва илиқ об-ҳаво кузатилади. Айрим ҳудудларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ ва кучли шамол бўлиши мумкин.
Бугун мамлакат ҳудудининг катта қисмида ёғингарчиликсиз об-ҳаво кутилмоқда. Фарғона водийси вилоятлари ҳамда тоғли ҳудудларнинг айрим жойларида қисқа муддатли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши эҳтимоли бор. Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида эрталаб қисқа муддатли ёмғир кузатилиши мумкин.
Дам олиш кунлари республика бўйича ҳаво бироз булутли, шимол ва тоғли ҳудудларда эса ўзгарувчан бўлади. Ёғингарчилик кутилмайди, аммо Фарғона водийсининг тоғли ҳудудларида қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин.
4–5 сентябрь кунлари ҳаво ҳарорати республика ҳудудининг катта қисмида кундузи 28–33 даража, жанубда 35 даражагача, Фарғона водийсида эса 23–28 даража атрофида бўлади. Кечаси ва эрталаб ҳарорат 13–18 даража оралиғида сақланади.
6 сентябрь, якшанба куни ҳаво ҳарорати 2–3 даражага кўтарилиши кутилмоқда.
4–5 сентябрь кунлари шимол, жануб ва чўл ҳудудларининг айрим жойларида шамол тезлиги 13–18 м/с гача кучайиши мумкин. Айрим ҳудудларда кучли шамол чанг-тўзон билан кузатилиши эҳтимоли бор.
Тошкентда 4–6 сентябрь кунлари асосан бироз булутли ва ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Ҳарорат бугун кундузи 30 даража, шанба куни 30–32 даража, якшанба куни эса 32–34 даража атрофида бўлади. Шамол шарқдан 5–10 м/с тезликда эсади, кечалари ҳарорат 16–18 даража бўлади.

Изоҳлар мавжуд емас