Загрузка
Загрузка
Оҳангарондаги автобус ва Lacetti тўқнашуви оқибатида уч киши шифохонага ётқизилди
Ҳодисалар

Оҳангарондаги автобус ва Lacetti тўқнашуви оқибатида уч киши шифохонага ётқизилди

14
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz.  Тошкент вилояти Оҳангарон туманида автобус ва Lacetti русумли автомобиль иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлганди. Ҳодиса оқибатида автомобиль ҳайдовчиси ва автобусда бўлган икки нафар йўловчи биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш учун шифохонага олиб кетилган.

Ҳодиса 2 сентябрь куни соат тахминан 18:30 да А373 "Тошкент–Ўш" автомобиль йўлининг 75-километрида содир бўлган.

Дастлабки маълумотларга кўра, 62 ёшли ҳайдовчи Isuzu русумли автобусда қайрилиш учун белгиланган жойда ҳаракат йўналишини ўзгартираётган вақтда қарама-қарши йўналишда ҳаракатланаётган, 29 ёшли ҳайдовчи бошқарувидаги Lacetti билан тўқнашган.

Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеоларда тўқнашув оқибатида автобус ағдарилгани ва Lacetti жиддий шикастлангани акс этган.

Ҳодиса юзасидан Оҳангарон тумани ИИБ томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда. Йўл-транспорт ҳодисасининг барча ҳолатлари ва келиб чиқиш сабаблари ўрганилмоқда.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...