Загрузка
Загрузка
Университетда таълим жараёнини баҳолашда битирувчиларнинг 5 йиллик касбий ўсиши ҳисобга олинади
Жамият

Университетда таълим жараёнини баҳолашда битирувчиларнинг 5 йиллик касбий ўсиши ҳисобга олинади

9
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz.  Университетда таълим тизими такомиллаштирилади. Бунда таълим сифати ва университетнинг келгусидаги стратегияси битирувчиларнинг ўқишни тамомлагандан кейинги 5 йиллик касбий ўсиши ҳамда хизмат самарадорлиги мониторинги натижалари асосида баҳоланади.

Тегишли қарорга мувофиқ, бакалавриат таълим йўналишида Қуролли Кучлар ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар учун мутахассислар кундузги таълим шаклида давлат гранти асосида тайёрланади.

Миллий гвардия ва ички ишлар органларининг олий маълумотга эга бўлмаган ҳарбий хизматчилари ва ходимлари учун кадрлар масофавий таълим шаклида давлат гранти асосида тайёрланади. Олий маълумотга эга ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари учун эса масофавий таълим тўлов-контракт асосида амалга оширилади.

Кадрларни умумфуқаровий асосда тайёрлаш кундузги, кечки ва масофавий таълим шаклларида тўлов-контракт асосида ташкил этилади.

Шунингдек, университетнинг дуал таълим тизимида ҳар бир курсант ва тингловчига ўқишни бошлаганидан то тамомлагунига қадар тажрибали амалиётчи мутахассис ментор-тьютор сифатида бириктирилади.

Олий ҳарбий ва ҳарбийлаштирилган таълим ташкилотлари курсантлари ўртасида ҳар йили "Ҳуқуқшунослик" фан олимпиадаси ўтказилади. Олимпиада ғолибларига халқаро олимпиадаларда иштирок этиш имконияти яратилади.

Бундан ташқари, университет томонидан бюджет, бюджетдан ташқари маблағлар ва грантлар ҳисобидан ҳар йили камида 30 нафар профессор-ўқитувчи, илмий ходим, докторант ва магистрни хорижий ҳамкор таълим ва илмий-тадқиқот муассасаларига малака ошириш, стажировка ва тажриба алмашиш учун юбориш амалиёти йўлга қўйилади.

Янги тартиблар университетда таълим сифатини ошириш, назарий билимларни амалиёт билан уйғунлаштириш ҳамда ҳарбий ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар учун малакали кадрлар тайёрлаш самарадорлигини оширишга қаратилган.

Маълуот учун, Ўзбекистондаги айрим олий таълим муассасаларида 2026/2027 ўқув йили учун дифференциал тўлов-контракт, яъни супер-контракт нархи 200 миллион сўмдан ошган. Ҳозирча энг юқори сумма Тошкент давлат юридик университетида белгиланган бўлиб, кундузги бакалавриатда бир йиллик ўқиш учун қарийб 270 миллион сўмни ташкил этади.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...