Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. Ўзбекистонда дам олиш кунлари иссиқ бўлиши кутилмоқда. Айрим ҳудудларда термометр устунчаси 40 даражагача кўтарилади. Мухбиримиз хабар беришича, бундай ҳарорат ўртача кўп йиллик кўрсаткичлардан 4-6 даражага юқори бўлиб, энг иссиқ йилларда шу кунда кузатилган ҳароратга яқин бўлади.
Жума куни Ўзбекистоннинг шимолий ва жанубий ҳудудларига Эрондан қуруқ ва илиқ ҳаво оқими кириб келади. “Ўзгидромет” тахминига кўра, республика бўйича ҳаво очиқ бўлиб, кундузги ҳарорат 28-31 даражагача кўтарилади. Республиканинг шимолий, чўл зоналари ва жанубида ҳарорат 33-35 даражани ташкил этади.
23-24 май кунлари жанубий оқимлар кучайиб, ҳаво ҳароратининг кўтарилиши давом этади. Кечаси ҳарорати 15-18 даража, кундузи 35-37 даражагача, шимолий, жанубий ва чўл зоналарида эса 38-40 даражани ташкил қилиши мумкин.
Метеорологларнинг айтишича, бундай ҳарорат ўртача кўп йиллик кўрсаткичлардан 4-6 даражага юқори бўлиб, энг иссиқ йилларда шу кунда кузатилган ҳароратга яқин бўлади.
Республиканинг шимоли ва чўл зоналарида шамол тезлиги секундига 17-22 гача кучайиши кутилмоқда.
Изоҳлар мавжуд емас