Загрузка
Загрузка
Ўзбекистонда дам олиш кунлари ёғингарчилик кутилмайди, айрим ҳудудларда чанг-тўзон кузатилади
Жамият

Ўзбекистонда дам олиш кунлари ёғингарчилик кутилмайди, айрим ҳудудларда чанг-тўзон кузатилади

29
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz.   Ўзбекистонда 23–25 октябрь кунлари қуруқ ва илиқ об-ҳаво сақланиб қолади. Ўзгидромет маълумотига кўра, кундузи ҳаво ҳарорати аксарият ҳудудларда 15–20 даража илиқ бўлади, шимолий ва чўл ҳудудларида эса шамол тезлиги секундига 18 метргача кучайиб, чанг-тўзон кўтарилиши мумкин.

Мамлакатнинг кўпчилик ҳудудларида кечалари ҳарорат 3–8 даража, кундузи 15–20 даража илиқ бўлиши кутилмоқда. Шимолий ҳудудларда эса кечаси ҳарорат 2 даража совуқдан 3 даража илиққача, кундузи 12–17 даража атрофида бўлади.

Шамол шарқдан секундига 7–12 метр тезликда эсади. Шимолий ва чўл ҳудудларининг айрим жойларида унинг тезлиги 13–18 метргача етиши мумкин.

Тошкент шаҳрида ҳам 23–25 октябрь кунлари ёғингарчилик кутилмайди. Пойтахтда кечалари 5–7 даража, 23 октябрь куни кундузи 19–21 даража, 24–25 октябрь кунлари эса 17–19 даража илиқ бўлиши прогноз қилинган. Шамол секундига 3–8 метр тезликда эсади.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...