Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармонига мувофиқ, дуал таълим шаклида таҳсил олаётган ва Ижтимоий ҳимоя ягона реестрига киритилган талабаларга ижтимоий стипендия тўланиши белгиланди.
Ҳужжатга кўра, муҳандислик иши, ишлаб чиқариш, архитектура ва қурилиш ҳамда қишлоқ хўжалиги соҳаларида дуал таълим бўйича ўқиётган талабаларга 2-курсдан эътиборан ўқишини давлат гранти доирасида давом эттириш имконияти берилади.
Шунингдек, талабаларнинг ушбу таълим шаклидаги таҳсил даври умумий меҳнат стажига қўшиб ҳисобланади.
Фармон билан 2027 йил 1 январдан дуал таълим корхоналари учун мураббийларни тайёрлаш бўйича махсус курслар ташкил этилиши, 2027-2028 ўқув йили якунидан эса олий таълим муассасалари ва корхоналарнинг самарадорлик рейтинги жорий қилиниши кўзда тутилган.
Рейтингда энг юқори ўринларни эгаллаган 3 тадан олий таълим муассасаси ва корхона 1, 2 ҳамда 3 миллиард сўм миқдорида пул мукофоти билан рағбатлантирилади.
Аввалроқ Ўзбекистонда талабалар маошининг 50 фоизи давлат томонидан тўлаб берилиши ҳақида хабар берилганди.

Изоҳлар мавжуд емас