Ўзбекистонда  эмланишдан бош тортганлик учун жазо берилмайди. Бу учун ишдан бўшатишга ҳам ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ
Жамият

Ўзбекистонда эмланишдан бош тортганлик учун жазо берилмайди. Бу учун ишдан бўшатишга ҳам ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ

475

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz.  Ўзбекистонда эмланишдан бош тортганлик учун жазо берилмайди. Бу учун ишдан бўшатишга ҳам ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ. Бу ҳақида Бош вазир ўринбосари Беҳзод Мусаевнинг сўзларига ҳавола қилган ҳолда мухбиримиз хабар бермоқда. 

“Бизда эмлаш ихтиёрий асосда олиб борилмоқда. Агарда киши эмланишдан бош тортса, унга нисбатан ҳеч қандай чора кўрилмайди”, - деди у парламентнинг қўйи палатаси ялпи йиғилиши давомида. Тадбир “Ўзрепорт ТВ” орқали намойиш қилинган.

Бундан ташқари,   Бош вазир ўринбосарининг қўшимча қилишича, одамларни эмлашга жалб қилишнинг энг мақбул йўли – унинг фойдаси ва зарурияти ҳақида тушунтириш ишларини олиб боришдан иборат.

Шунингдек Мусаев эмлашдан бош тортиш фуқароларнинг меҳнат фаолиятига салбий таъсир кўрсатмаслиги кераклигини таъкидлаб ўтди. Агарда ходим эмланмоқчи бўлмаса, иш берувчи уни ишдаш бўшатишга ҳаққи йўқ.

Эслатиб ўтиш доизки, оммавий эмлаш март ойининг иккинчи ярмида бошланади ва мутлақо текин ўтказилади.

Айни пайтда биринчи бўлиб эмланадиган кишилар рўйхати тузилмоқда.

Эмлаш жараёнида Хитой-Ўзбекистон вакцинаси ҳамда Россиянинг "Спутник V" вакцинасидан фойдаланилади.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...