Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Мухбиримиз хабар беришича, Ўзбекистонда энди ижтимоий тармоқларда президентни ҳақоратлаш ёки унга туҳмат қилиш учун қамоққа тушиш ёки ахлоқ тузатиш ишларига юборилиш мумкин.
Бу кеча имзоланган "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги қонунда назарда тутилган.
Жумладан, ҳужжат Жиноят кодексининг 158-моддаси (Ўзбекистон Республикаси Президентига тажовузлар)ни "телекоммуникация тармоқлари ёки Интернет бутунжаҳон ахборот тармоғи " деган сўзлар билан тўлдирмоқда.
Бундан кейин “Ўзбекистон Президентини босма ёки бошқа турдаги оммавий ахборот воситалари, шунингдек, телекоммуникация тармоқлари ёки интернет бутунжаҳон ахборот тармоғидан фойдаланган ҳолда ҳақоратлаш ёки унга туҳмат қилиш” 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки 2 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш ёхуд 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Таъкидлаб ўтамизки, илгари бу моддада Интернет деган сўз йўқ эди. Шу боис, изоҳларингизни билиб ёзинг.
Эслатиб ўтамизки, айнан шу қонун билан мамлакатда оммавий тартибсизликлар ва зўравонликка даъват қилиш, жумладан, Интернет орқали бунга чақириш учун жиноий жавобгарлик жорий этимоқда.
Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг
Изоҳлар мавжуд емас