Загрузка
Загрузка
Ўзбекистонда  эски танга  ва  банкнотларни  алмаштириш  муддати 2022  йилнинг  1 январига қадар узайтирилди
Жамият

Ўзбекистонда эски танга ва банкнотларни алмаштириш муддати 2022 йилнинг 1 январига қадар узайтирилди

638
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Ўзбекистонда эски намунадаги 50, 100, 200 ва 500 сўмлик тангалар ва банкнотларни алмаштириш 2022 йилнинг 1 январига қадар узайтирилди. Уларни Марказий банкнинг жойлардаги Ҳисоб-китоб касса марказларида муомаладаги пул белгиларига алмаштириб олиш мумкин бўлади. Бу ҳақида Марказий банкка ҳавола қилган ҳолда мухбиримиз хабар бермоқда.

Эслатиб ўтиш жоизки, 2020 йилнинг 1 июлидан бошлаб:

  • 1997 йил намунасидаги 200 сўмлик;

  • 1999 йил намунасидаги 500 сўмлик банкнотлар 2020 йил 1 июлдан қонуний тўлов воситаси сифатида ўз кучини йўқотган.

Уларнинг ўрнига 2018 йилдан буён 200 ва 500 сўмлик тангалар доимий равишда муомалага чиқариб борилмоқда.

2020 йил 1 июлдан буён ушбу номиналдаги банкнотлар, шунингдек, 50 ва 100 сўмлик тангалар ва банкнотлар фақат Марказий банкнинг ҳудудий Бош бошқармалари Ҳисоб-китоб касса марказлари томонидан қабул қилиниб, муомаладаги пул белгиларига алмаштириб берилмоқда.

“Таҳлил ва мурожаатларга кўра, аҳоли қўлида ҳануз маълум миқдорда эски намунадаги 50, 100, 200 ва 500 сўмлик тангалар ва банкнотлар сақланиб қолмоқда. Марказий банк бошқарувининг 2021 йил 9 январдаги йиғилишида эски намунадаги 50, 100, 200 ва 500 сўмлик банкнотлар ва тангаларни Марказий банкнинг Ҳисоб-китоб касса марказлари томонидан амалдаги пул белгиларига алмаштириб беришнинг охирги муддати – 2022 йил 1 январь этиб белгилаш тўғрисида қарор қабул қилинди”, - дея маълум қилмоқда МБ.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...