Ўзбекистонда гўшт, картошка ва балиқ маҳсулотлари нархлари барқарорлаштирилади. Депутатлар озиқ-овқат маҳсулотларини олиб кириш ва айланмасига оид ҚҚС бўйича имтиёзлар жорий қилиш тўғрисидаги қонун қабул қилишди
Жамият

Ўзбекистонда гўшт, картошка ва балиқ маҳсулотлари нархлари барқарорлаштирилади. Депутатлар озиқ-овқат маҳсулотларини олиб кириш ва айланмасига оид ҚҚС бўйича имтиёзлар жорий қилиш тўғрисидаги қонун қабул қилишди

734

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Парламент қуйи палатаси депутатлари бир қатор озиқ-овқат маҳсулотларини олиб кириш ва айланмасига оид қўшилган қиймат солиғи (ҚҚС)ни тўлаш бўйича имтиёзлар жорий этишни назарда тутувчи қонун қабул қилишган. Бу ҳақда парламент қуйи палатасининг матбуот-хизматига ҳавола қилган ҳолда мухбиримиз хабар бермоқда.

Гап "Аҳолини озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қонун ҳақида кетмоқда. 

Қонун лойиҳаси учта моддадан иборат бўлиб, Солиқ кодексига қатор ўзгартиш ва қўшимчаларни киритмоқда. Жумладан, Ўзбекистон ҳудудига гўшт (мол, қўй, товуқ), ҳайвонлар (чорвачилик ва паррандачилик)ни тирик шаклда ва ёки уларнинг маҳсулотлари, картошка ва музлатилган балиқларни олиб кириш ёки уларнинг айланмасига оид ҚҚС бўйича имтиёзлар беришни назарда тутувчи қўшимча жорий этилмоқда.

Ушбу маҳсулотларни 2021 йилнинг 10 октябридан 31 декабрига қадар сотишни қўшилган қиймат солиғидан озод қилиш таклиф этилмоқда.

Депутатларнинг фикрича, қонун лойиҳасининг қабул қилиниши аҳолига асосий озиқ-овқат маҳсулотларини кафолатли етказиб бериш, нарх-наво барқарорлигини сақлаш ва аҳоли даромадларини оширишга хизмат қилади.

Эндиликда қонунчиликка мувофиқ, ушбу қонун Сенат томонидан тасдиқланиши ва президент томонидан имзоланиши лозим.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг 

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...
18+