Ўзбекистонда газ  ҳисоблагичлари  кўрсаткичларини  “орқага  қайтариш”ни  таклиф этувчилар  фаоллашмоқда
Жамият

Ўзбекистонда газ ҳисоблагичлари кўрсаткичларини “орқага қайтариш”ни таклиф этувчилар фаоллашмоқда

734

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Ўзбекистонда газ ҳисоблагичлари кўрсаткичларини “орқага қайтариш”ни таклиф этувчи шасхлар тобора фаоллашмоқда. “Ҳудудгазтаъминот”нинг огоҳлантиришича, бу учун маъмурий ва жиноий жавобгарлик белгиланган. Бу тўғрисида Batafsil.uz. мухбири хабар қилмоқда. 

"Сўнгги кунларда илгари ўрнатилган маиший газ ўлчаш қурилмаларидаги кўрсаткичларни "орқага қайтариш"ни таклиф қилувчи шубҳали шахслар абонентларнинг уйларига бораётгани ҳақидаги хабарлар "Ҳудудгазтаъминот"га келиб тушмоқда. Газ тўловини "тежаш" учун бундай “ёрдам”га рози бўлган истеъмолчилар ўз ҳаракатларининг ноқонунийлиги ва бундай ҳуқуқбузарликларнинг оқибатларини билишлари керак", - дея қайд этмоқда компания.

Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 январдаги "Электр энергияси ва табиий газдан фойдаланиш тартибини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги 22-сонли қарорига кўра, табиий газ истеъмолини ўлчаш қурилмаларининг хавфсизлиги ва яхлитлиги, шу жумладан ўрнатилган муҳрлар даҳлсизлиги учун масъулият истеъмолчига юклатилган. Бундан ташқари, газ таъминоти ташкилоти билан тузилган шартномага кўра, газ қурилмаларининг ишлашига аралашиш тақиқланган.

"Газ ҳисоблагичлар ишига рухсатсиз аралашиш номаълум бўлиб қолиши ҳақидаги фикр нотўғридир. Ҳозирги вақтда газни ҳисоблашни назорат қилиш учун қўлланиладиган замонавий технологиялар ҳисоблагичлар ишлашига ҳар қандай аралашув изларини ҳам аниқлашга имкон беради. Бундай ҳолатлар аниқланган тақдирда газ таъминоти ташкилотлари томонидан ҳисоблагичнинг 24 соат давомида максимал қувватидан келиб чиққан ҳолда тўлов ундирилади",-дея таъкидлашди компания вакиллари.

Шунингдек, “Худудгазтаминот” эстатиб ўтадики, электр, иссиқлик ва газдан фойдаланиш қоидаларини бузган шахслар Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 101-моддаси ва Жиноят кодексининг 185-2-моддаси билан ҳам жавобгарликка тортилиши мумкин.

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...