Загрузка
Загрузка
Ўзбекистонда Герцен номидаги РДПУнинг рус тилини ўқитиш бўйича тўртинчи маркази очилади
Жамият

Ўзбекистонда Герцен номидаги РДПУнинг рус тилини ўқитиш бўйича тўртинчи маркази очилади

101
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. 2025 йилда Наманган давлат педагогика институти негизида Россиянинг Герцен университетининг рус тилидаги янги Очиқ таълим маркази очилади. Бу ҳақда мухбиримиз хабар бермоқда.

Айни пайтда Ўзбекистонда барча хоҳловчилар учун тил курслари ўтказиладиган учта шундай марказ фаолият юритмоқда. Улар Жиззах давлат педагогика университети, Музработ педагогика коллежи ва Қўқон университети негизида ташкил этилган. Герцен номидаги Россия давлат педагогика университети матбуот хизмати билдиришича, жорий йилнинг баҳорида Наманган давлат педагогика институти негизида тўртинчи марказ очилади.

Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Санкт-Петербургдаги бош консули Абдураҳмон Маҳмудовнинг А.И.Герцен номидаги РДПУга ташрифи чоғида ОТМ ректори Сергей Тарасов билан учрашувида маълум қилинган.

Университет ректори ҳозирда РДПУда 233 нафар ўзбекистонлик талаба таҳсил олаётганини айтган. Бундан ташқари, яқинда Герцен университетининг Тошкент филиали биринчи битирувчиларига дипломлар топширилган. Шунингдек, Ўзбекистон мактабларида рус тили ва рус тилидаги фанларни ўқитиш сифатини оширишга қаратилган "Зўр!" "Миттивой", "Чет элда Россия ўқитувчиси" каби инсонпарварлик лойиҳалари давом этмоқда.

Сергей Тарасов Ўзбекистонга ташрифи якунлари ҳақида ҳам гапириб, университетнинг Тошкент филиали фаол ривожланаётганини таъкидлаган. Мутахассисларнинг малакасини ошириш ва қайта тайёрлашни ташкил этиш, шунингдек, адаптив жисмоний тарбия марказини очиш, соғлиғида нуқсони бўлган болалар, ногиронлар ва уларнинг оилаларига ижтимоий-психологик ёрдам кўрсатиш хизматини ташкил этиш режалаштирилган.

Эслатиб ўтамизки, Герцен номидаги Россия давлат педагогика университетининг Тошкент филиалида Ўзбекистондаги биринчи адаптив спорт факультети ташкил этилади, унинг асосий вазифаси замонавий илмий услублар асосида параспортчилар билан ишлаш учун мутахассисларни тайёрлаш бўлади.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...