Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Ўзбекистонда қамоққа олинган шахсларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг янги механизми жорий этилмоқда - энди ҳар бир маҳбус тергов изоляторига киритилишидан олдин шифокорлар кўригидан ўтиши шарт.
Бу қоида жиноят процессида қамоқда сақлаш тўғрисидаги қонунга киритилган ўзгартишларда ўз ифодасини топган. Мақсад - ҳар қандай тан жароҳатларини ўз вақтида аниқлаш, зўравонлик ва қийноқ ҳолатларининг олдини олишга қаратилган.
Ўзгартиришларга кўра, барча ушлаб турилганлар мажбурий тартибда тўғридан-тўғри тергов ҳибсхонасида ва етиб келганидан кейин икки соатдан кечиктирмай тиббий кўрикдан ўтказилади.
Ушлаб турилган шахснинг розилиги билан кўздан кечиришда унинг адвокати иштирок этиши мумкин. Кўрик якуни бўйича белгиланган шаклдаги расмий тиббий далолатнома расмийлаштирилади.
Агар шахсда жароҳатлар, яралар ёки бошқа зўравонлик аломатлари аниқланса, улар албатта ҳужжатлаштирилади ва маълумотлар дарҳол прокурорга етказилади.
Эслатиб ўтамизки, ўтган йилнинг ёзида Бекободда эркак қўлга олинганидан сўнг вафот этганди. Фуқарони уриб ўлдирган собиқ ИИБ ходимига нисбатан 2025 йил бошида ҳукм чиқарилган.

Изоҳлар мавжуд емас