Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимовнинг сўзларига ҳавола қилган ҳолда мухбиримиз хабар беришича, Ўзбекистонда ички туристлар учун авиа ва темир йўл чипталарига 30 фоизлик чегирмалар пайдо бўлади.
"Ички туризмни ривожлантириш учун янги тизимни жорий қилмоқдамиз. Бу фуқароларимизнинг ҳаво ва темир йўл транспорти харажатларини 30 фоиз миқдорида қоплаш орқали ички туризмни қўллаб-қувватлаш борасида Ўзбекистон президентининг ташаббусидир. Тегишли ҳукумат қарори тайёрланмоқда. Яқин орада бу меъёрни жорий этамиз", - деди у Американинг "Marriott" бренди остидаги Ўзбекистондаги биринчи меҳмонхона очилиши чоғида.
Шуни таъкидлаш керакки, бундай тизим дунёнинг кўплаб мамлакатларида муваффақиятли ишламоқда. Масалан, Россия ҳукумати ички туристик саёҳатларни субсидиялаш дастури учун 15 миллиард рубль ажратган. Пул маблағлари кэшбек шаклида ажратилади. Масалан, 50 минг рублгача бўлган тур учун мижоз 5 минг, 75 минг рублгача - 10 минг, 75 минг рубль ва ундан ортиғи учун 15 минг рубль олади.
Шунингдек, Францияда бу тизим таътил чеклари шаклида фаолият юритмоқда. Бунда ўз давлатида дам олиши учун ҳар-бир оилага 200 ёки 250 евро миқдорида пул ажратилади.
Изоҳлар мавжуд емас