Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Президент Шавкат Мирзиёев томонидан имзоланган янги қарор билан Ўзбекистон фуқароларига ID-карта бериш тартиби ўзгармоқда. Эндиликда давлат хизматларидан фойдаланиш янада осонлашади, чунки электрон рақамли имзо сертификати картанинг чипига автоматик равишда жойлаштирилади.
Жорий йилнинг 1 февралидан бошлаб фуқароларга биринчи марта ID-карта расмийлаштирилаётганда, унинг чипига электрон рақамли имзо сертификати бепул киритиб берилади.
Фуқаролар "Электрон ҳукумат" тизимининг Ягона идентификация тизимида (OneID) автоматик ва бепул рўйхатдан ўтказилади.
2026 йил 1 майдан ИИВ Миграция ва персоналлаштириш департаментига чет эл фуқароларининг электрон визасини бир марта (30 кунгача) узайтириш ҳуқуқи берилади.
Чет элликларга Ўзбекистонда меҳнат фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи тасдиқномаларни расмийлаштириш ваколати ҳам ушбу департаментга ўтади.
2026 йил 1 сентябрдан бошлаб талабаларни турар жойи бўйича рўйхатга қўйишнинг композит тартиби ҳам соддалаштирилади. Энди талаба ётоқхонага жойлашиш учун шартнома тузган вақтнинг ўзидаёқ автоматик равишда рўйхатдан ўтказилади.
Қарор билан Ички ишлар органлари ходимларига миграция соҳасида қўшимча ҳуқуқ ва ваколатлар тақдим этилмоқда.
Корхона ва ташкилотлар билан тузилган шартнома асосида, у ерда ишлаётган ёки ўқиётган чет элликларни рўйхатга олиш ва визасини узайтириш учун ИИО тизимида қўшимча аттестациядан ўтган ходимлар жалб этилиши мумкин. Соҳадаги барча жараёнлар тўлиқ рақамлаштирилиб, инсон омили камайтирилади.
ID-картадаги ЭРИ сертификати фуқароларга масофадан туриб турли аризалар топшириш, шартномалар имзолаш ва давлат хизматларидан уйдан чиқмасдан фойдаланиш имконини беради.

Изоҳлар мавжуд емас