Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. IDP тест маркази 11 июлдан бошлаб Ўзбекистонда IELTS имтиҳонлари вақтинча фақат рақамли шаклда ўтказилишини маълум қилди. Шунга қарамай, 10 июль куни имтиҳон топшириш учун рўйхатдан ўтган номзодлар режага мувофиқ имтиҳонларни қоғоз шаклида топширишлари мумкин бўлади.
Аввал рўйхатдан ўтган номзодлар имтиҳон шаклини қоғоздан рақамли шаклга ўзгартириши ёки тўлиқ пулини қайтариб олиши мумкин.
Эслатиб ўтамизки, Россия фуқаролари IELTS халқаро имтиҳони учун тўловни амалга оширгани учун беш йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин. Сабаби - Россия Федерацияси Бош прокуратураси инглиз тилидан имтиҳон ўтказувчи Британиянинг The British Council ташкилотини мамлакат ҳудудида номақбул деб топган.

Изоҳлар мавжуд емас