Ўзбекистонда иккита янги пуллик туннель қурилади. Бири - Камчиқ довонида, иккинчиси Самарқанд йўлида бўлади
Жамият

Ўзбекистонда иккита янги пуллик туннель қурилади. Бири - Камчиқ довонида, иккинчиси Самарқанд йўлида бўлади

629

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. Мухбиримиз хабар қилишича, Ўзбекистонда иккита янги пуллик туннель ва учта пуллик юқори тезликдаги йўллар қурилиши режалаштирилган. Мазкур лойиҳалар жорий йилнинг 9 декабрь куни Президент томонидан тасдиқланган махсус “йўл харитаси”да белгиланган. Имзоланган ҳужжат 2020-2022 йилларга мўлжалланган бўлиб, унинг доирасида иккита пуллик туннель ва учта юқори тезликдаги магистраллар барпо этилади.

Биринчи туннелни Камчиқ довонида қуриш режалаштирилган. Маълумки, бу довон орқали ўтган йўл аҳоли зич жойлашган Фарғона водийсини республиканинг бошқа ҳудудлари билан боғлаб турувчи ягона автомобиль магистрали ҳисобланади. Камчиқ довони орқали бир кунда 21 мингдан ортиқ автомобиль ўтади.

Бу борада Жаҳон банки Ўзбекистон учун техник ҳамкор вазифасини бажаради. Туннель қурилиши учун тендерни 2022 йилнинг март ойида якунлаш режалаштирилган.

Яна бир туннель Тахтакарач довонида   қурилади. Қадимий Самарқанд ва Шаҳрисабз шаҳарлари ўртасидаги энг яқин йўл Зарафшон тоғ тизмасида жойлашган Тахтакарач довони орқали ўтган. Бу довон бошқачасига Аман-кутан, яъни унинг яқинида жойлашган қишлоқ номи билан ҳам аталади. Бу денгиз сатҳидан 1650 метр баландликдаги йўл бўлиб, ундан ҳарақатланиш хавфли бўлганлиги боис автобус ва минивенларнинг юриши таъқиқланган. Мазкур лойиҳада Европа тикланиш ва тараққиёт банки ҳамкорлик қилади. Тендер ғолиби билан   қурилиш бўйича келишувни 2021 йилнинг май ойида имзолаш режалаштирилган.

Юқоридагилар билан бирга, “Тошкент-Самарқанд”, “Тошкент – Андижон”, “Сирдарё -Бахт” йўналишлари бўйича пуллик йўллар қурилади. Йўл қурилиши бўйича тендерда голиб чиққанлар билан 2021 йилнинг баҳор пайтида тегишли шартномалар имзоланади.

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...
18+