Загрузка
Загрузка
Хивада ўтказилган IV Ўзбекистон-Беларусь парламентлараро форумида қиймати 140 миллион долларлик шартномалар имзоланди
Иқтисод

Хивада ўтказилган IV Ўзбекистон-Беларусь парламентлараро форумида қиймати 140 миллион долларлик шартномалар имзоланди

12
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Хива шаҳрида бўлиб ўтган IV Ўзбекистон-Беларусь парламентлараро форуми якунларига кўра, умумий қиймати 140 миллион доллардан ортиқ бўлган 59 та тижорат шартномаси тузилди. 

Хорижий хабарларга кўра, имзоланган ҳужжатлар енгил саноат, фармацевтика, таълим ва туризм соҳаларида қўшма ишлаб чиқаришларни ташкил этиш ҳамда маҳсулот етказиб беришни назарда тутади. 

Хусусан, тиббиёт препаратлари заводи бош муҳандиси Борисов ҳамда бош директор вазифасини бажарувчи Дмитрий Демяшкевич тиббиёт препаратлари заводи ўзбек бозорига арзон ва сифатли дори воситаларини етказиб бериш ҳажмини оширишини, шунингдек, Беларусь томони Ўзбекистонга юк ва йўловчи транспорти, қишлоқ хўжалиги техникаси ва озиқ-овқат етказиб беришни кенгайтиришга тайёрлигини билдирган. 

​Ўз навбатида, Ўзбекистондан Беларусь бозорига мева-сабзавот ва рангли металлар экспортини кўпайтириш режалаштирилган. 

Форум якунида икки томонлама иқтисодий ва гуманитар ҳамкорликни мустаҳкамловчи Хива декларацияси қабул қилинган. 

Аввалроқ Беларусь Ўзбекистон билан ўзаро ҳисоб-китобларнинг асосий қисмини миллий валюталарда — сўм ва беларус рублида амалга оширишни таклиф қилганди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...