Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Тошкент шаҳар Жиноят ишлари бўйича Чиланзор туман суди юнон-рум кураши бўйича мураббий ҳамда спорт устаси Афзал Акбаровга нисбатан 10 сутка маъмурий қамоқ жазосини тайинлади.
Афзал Акбаров Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 59-моддаси 2-қисми (оилавий (маиший) зўравонлик) бўйича айбдор деб топилди ва ундан сақлаш харажатлари учун 618 минг сўм ундирилган.
Иш аввалига Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 126-1-моддаси 3-қисми билан кўриб чиқилган.
Аммо суд-тиббий экспертизаси тан жароҳатлари енгил деб топгач, иш маъмурий тартибда кўрилган.
Суд мажлисида Афзал Акбаров ўз айбига иқрор бўлиб, енгиллик сўраган бўлса-да, жабрланувчи унга қамоқ жазоси берилишини талаб қилган.
Жамоатчилик ва ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари томонидан мазкур жазо муддати аёлга нисбатан ишлатилган зўравонлик учун ҳаддан ташқари енгил деб баҳоланмоқда.

Изоҳлар мавжуд емас