Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакили Бизнес-омбудсман томонидан электр энергияси учун тўлов тартибига ўзгартириш киритишни назарда тутувчи қарор лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди.
Лойиҳага кўра, ташқи реклама ва ахборот объектлари, жумладан, видеоэкранлар, электрон дисплейлар, медиафасадлар ҳамда пешлавҳалар учун сарфланган электр энергиясини уч карра оширувчи коэффициэнт билан ҳисоблаш тартибини бекор қилиб, стандарт тўловга ўтиш таклиф этилмоқда.
Шунингдек, ҳужжатда ёқилғи-энергетика ресурсларидан фойдаланишда қоидабузарликка йўл қўйган тадбиркорларга молиявий санкция қўллашдан олдин камида ўн иш куни муддат бериш белгиланмоқда.
Агар тадбиркор кўрсатмани бажариб, етказилган зарарни тўлиқ қопласа, жаримага тортилмайди.
Бундан ташқари, техник хавфи юқори бўлган зоналар кадастр паспортини олиш тартиби тўлиқ электрон шаклга ўтказилиб, Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali орқали амалга оширилиши кўзда тутилган. Ҳужжат муҳокамаси 14 октябрга қадар давом этади.
Аввалроқ шаҳарда ташқи рекламалар ва дизайн-код тартибга солинаётган бир вақтда, йўллардаги хавфсизликга эътиборсизлик сабабли нохуш ҳодисалар юз бераётгани ҳақида хабар берилганди.

Изоҳлар мавжуд емас