Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Самарқанд шаҳрида Осиё конституциявий судлари ва эквивалент институтлари ассоциациясининг VII конгресси очилди. Анжуман иштирокчиларига Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев табрик мурожаатини йўллади.
Давлат раҳбари ўз мурожаатида ушбу нуфузли тадбирнинг мамлакатда ўтказилиши суд-ҳуқуқ ислоҳотларига берилган юқори баҳо эканини таъкидлаган.
Шунингдек, янгиланган Конституцияда инсон қадри ва манфаатлари устувор мезон сифатида белгилангани, шунингдек, рақамли трансформация ҳамда сунъий интеллект даврида конституциявий одил судлов ва судьялар мустақиллигини таъминлаш муҳим аҳамият касб этиши қайд этилган.
Анжуман якунлари бўйича рақамли даврда конституциявий одил судлов тизимини ривожлантириш ва инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича умумий ёндошувларни мустаҳкамловчи Самарқанд декларацияси қабул қилиниши кутилмоқда.

Изоҳлар мавжуд емас