Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Мухбиримиз берган хабарга кўра, Ўзбекистонда кўп қаватли уларнинг аксарияти махсус базальт қопламаларига ўтказилади.
Бу ҳақда кеча Бош вазир Абдулла Арипов раҳбарлигида ўтказилган йиғилиш натижаларига кўра маълум қилинган.
Бугунги кунда республика бўйича жами 40 мингта кўп қаватли уй-жой мавжуд бўлса, шундан 31 мингга яқини 1991 йилгача қурилган.
Шу боис, Бош вазир Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигига Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда икки ой муддатда ушбу 31 мингта уйларнинг фасад қисмини реновация асосида босқичма-босқич базальт қопламага ўтказиш ҳамда муқобил энергия манбаларидан фойдаланган ҳолда иссиқ сув ва электр билан таъминлашни назарда тутувчи дастур лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритишни топширган.
Шу билан бирга, вазирликка эндиликда янгидан қуриладиган кўп қаватли уйлар ва ижтимоий соҳа объектларининг лойиҳа-смета ҳужжатларига энергия самарадорлик даражаси юқори бўлган қурилиш материаллари ва жиҳозлардан фойдаланишни мажбурий тартибда киритиш юклатилган.
Бу борада йиғилишда масъул тузилмалар энергиятежамкор қурилиш материаллари ишлаб чиқаришни кўпайтиришга ҳам эътибор қаратиши кераклиги қайд этилган.
Бугунги кунда республикамизда жами 13,2 минг тонна базальт хом ашёси ишлаб чиқарилмоқда, бу эса жуда кам. Масалан, мамлакатдаги йиллик эҳтиёжнинг 30 фоизини йилига 5 миллион квадрат метр ёки 36 минг тонна базальт хом ашёси ташкил этади.
Вазиятни ўзгартириш учун «Ўзсаноқурилишматериаллари» уюшмасига икки ой муддатда жойларда базальт хом-ашёси ишлаб чиқариш лойиҳаларини кўпайтириш бўйича алоҳида дастур тайёрлаб, йил якунига қадар камида 5 минг тонналик қувват яратиши кераклиги топширилган.
«Ўзэлтехсанот» уюшмасига ҳам икки ой муддатда трансформаторлар, кабеллар, қуёш панеллари ва сув иситиш коллекторларини ишлаб чиқариш қувватларини ошириш бўйича алоҳида дастур тайёрлаб, Вазирлар Маҳкамасига киритиши лозимлиги белгиланган.
Изоҳлар мавжуд емас