Ўзбекистонда карантин 1 июнгача узайтирилди. Бироқ, 15 майдан бошлаб кўплаб соҳалар фаолиятига рухсат этилмоқда
Жамият

Ўзбекистонда карантин 1 июнгача узайтирилди. Бироқ, 15 майдан бошлаб кўплаб соҳалар фаолиятига рухсат этилмоқда

2430

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. Республика махсус комиссияси қарорига асосланган ҳолда мухбиримиз хабар беришича, Ўзбекистонда карантин 1 июнига қадар узайтирилган.

Шу билан бирга, 15 май кунидан бошлаб мамлакатда қуйидаги фаолият турларига рухсат берилмоқда.

 “Қизил” тоифадаги ҳудудларда:

- якка тартибдаги ҳунармандчилик;

- автомобилларга ва қишлоқ хўжалик машиналарига техник хизмат кўрсатиш;

- электрон қурилмаларни (компьютер ва маиший техника воситалари) ва алоқа воситаларини таъмирлаш;

- ижара ва лизинг хизматлари;

- бухгалтерия соҳасига оид хизматлар (аудиторлик, солиқ маслаҳати ва бошқалар) кўрсатиш. 

“Сариқ” тоифадаги ҳудудларда “қизил” тоифадаги ҳудудларга қўшимча равишда: 

- риэлторлик фаолияти;

- реклама ва маркетинг фаолияти;

- хусусий бандлик агентликлари фаолияти;

- меҳмонхоналарга ўз ошхоналарида овқат пишириш ҳамда хоналарга етказиб бериш;

- парк ва истироҳат боғлари (аттракционалар, кўнгилочар объектлар ҳамда тезкор овқат тайёрлаш нуқталари фаолияти бундан мустасно) фаолияти. Бунда парк ва истироҳат боғларига кириш карантин талабларига қатъий риоя қилган ҳолда соат 09-00 дан 20-00 га қадар 2 нафар шахсдан кўп бўлмаган гуруҳларда (оилавий гуруҳлар бундан мустасно) амалга оширилади. 

“Яшил” тоифадаги ҳудудларда “сариқ” ва “қизил” тоифадаги ҳудудларга қўшимча равишда: 

- очиқ сунъий қопламали спорт ўйингохлари (ташриф буюрувчилар сонини чеклаш шарти билан, ечиниш ва ювиниш хоналаридан фойдаланмаган ҳамда оралиқ масофани сақлаган ҳолда);

- компьютер (сканер, нусха кўчириш, матн териш, чоп этиш) ва полиграфия хизматлари; 

- музейлар фаолияти (ташриф буюрувчилар сонини чеклаган ҳамда оралиқ масофани сақлаган ҳолда);

- ветеринария хизматлари;

- биноларга хизмат кўрсатиш ва ландшафтни ободонлаштириш фаолияти.

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...