Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. Давлат хизматлари агентлигига ҳавола қилган ҳолда мухбиримиз маълум қилишича, Ўзбекистонда карантин даврида шахсий автомобилларда ҳаракатланиш учун стикерлар беришнинг янги тартиби тасдиқланган.
Ушбу махсус рухсатнома жисмоний ва юридик шахсларга вилоятлараро, Тошкент ва Нукус шаҳарлари, шунингдек вилоятлар марказларида ҳаракатланиш ҳуқуқини беради
Рухсатнома олиш учун аризани фақат онлайн тарзда https://my.gov.uz/ru/service/337 ҳаволаси орқали бериш мумкин.
Ариза тўлдирилгандан сўнг, Давлат хизматлари агентлиги 8 иш соати ичида QR кодли рухсатнома ёки рухсат беришни рад этиш тўғрисида хабарномани шакллантириб, ахборот-коммуникация технологиялари орқали ариза берувчига маълум қилади.
Рухсат бериш учун тўлов олинмайди.
Рухсатнома тайёрлиги тўғрисида хабар олингандан кейин уни 1 иш куни давомида Давлат хизматлари марказидан олиш кетиш мумкин. Ушбу хабарнома мурожаат этувчининг my.gov.uz порталидаги шахсий кабинетига юборилади.
Аризачи Давлат хизматлари марказига рухсат расмийлаштирилган автомашинада етиб бориши мумкин. QR кодли хабарнома Давлат хизматлари марказигача бориш учун асос ҳисобланади.
Эслатиб ўтамизки, илгарироқ Ички ишлар вазирлиги матбуот-котиби Шоҳрух Ғиёсов шахсий автомобиллардан фойдаланишни таъқиқлаш тўғрисидаги қарор нима учун тўсатдан қабул қилингани юзасидан тушунтириш берган эди. Кўп фуқаролар ташқарига чиқмаслик ҳақидаги тавсияларга риоя қилмаганлиги боис, мазкур чора жорий этилган.
Шу билан бирга, унинг сўзларига кўра, қалбаки рухсат берувчи стикерлардан фойдаланаётган ҳайдовчилар жиноий жавобгарликка тортилиши мумкин.
Изоҳлар мавжуд емас